locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоб Беллингем — \"Боруссия Д\" футболчиси (Романо)

У "асаларилар" билан келишувга эришди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоб Беллингем — "Боруссия Д" футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

“Боруссия Д” клуби Жоб Беллингем трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Дормунд клуби “Сандерленд”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси учун 33 миллион евро тўлайди. Яна 5 млн евро бонуслар ва футболчининг кейинги трансферидан инглиз клубига 15% улуш ҳам бор.

Шу тариқа, “Сандерленд” клуби ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия”да катта Беллингем — Жуд (2020-2023) ҳам ўйнаган. Дортмунд клуби уни 20 млн еврога сотиб олиб, 2023 йилда 103 млн еврога “Реал”га трансфер қилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг