locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоау Педро: «Мен бутун эътиборимни ишлашга қаратганман»

Аввалроқ бразилиялик футболчи «Челси» билан шартномасини 2034 йилгача узайтирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоау Педро: «Мен бутун эътиборимни ишлашга қаратганман»
ФОТО: Getty images

Бразилиялик ҳужумчи Жоау Педро Англия Премер-лигасининг янги мавсуми бошланиши олдидан жамоанинг мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

«Буни ҳамма кутмоқда. Биз кўп нарсага эриша олишимизни биламиз, чунки бизда ажойиб жамоа ва аввал ҳам ғалаба қозонган ҳамда буни давом эттиришни истаётган мураббий бор.

Мен бутун эътиборимни ишлашга қаратганман. Барчамиз тайёрмиз ва мақсадларимизга эриша олишимизга умид қиламан», — деди Педро «Челси» матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчи «Челси» билан шартномасини 2034 йилгача узайтирганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг