locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоау Невеш XXI асрда Жаҳон чемпионатларида боши билан гол урган энг паст бўйли иккинчи футболчига айланди

Илк турда Португалия Конго билан дуранг ўйнади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Жоау Невеш XXI асрда ўтказилган Жаҳон чемпионатларида боши билан дарвозани ишғол этган энг паст бўйли иккинчи футболчи сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда Opta Sport статистик портали маълум қилмоқда.

Невешнинг бўйи 174 сантиметрни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич бўйича жорий асрда фақатгина уругвайлик Жоржиан де Арраскаэта ундан пастроқ натижа қайд этган — ЖЧда боши билан гол урган ушбу футболчининг бўйи 173 сантиметрга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гол ЖЧ-2026 «К» гуруҳи 1-тури доирасидаги Португалия ва ДР Конго терма жамоалари ўртасидаги учрашувда (1:1) киритилди. АҚШнинг Ҳюстон шаҳридаги «NRG Stadium» аренасида кечган ва қаторлик ҳакам Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқариб борган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

«К» гуруҳининг 2-турида Португалия миллий терма жамоаси 23-июн куни Ўзбекистон ватанига қарши майдонга тушса, 3-турда Колумбия (28-июн) билан куч синашади. Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати баҳслари 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг