locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоау Мариу «Фиорентина»га ўтиши мумкин

Мариу «Порту» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоау Мариу «Фиорентина»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ювентус» ҳимоячиси Жоау Мариу ижара асосида «Фиорентина» сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар берди.

Манбага кўра, томонлар футболчини кейинчалик 8–9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш вариантини фаол муҳокама қилмоқда. Португалиялик ҳимоячи жорий йилнинг февраль ойидан буён «Болонья» сафида ижара асосида тўп суриб келаётганди.

26 ёшли Жоау Мариу «Порту» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг