Жоау Канселу: «Португалия ЖЧ-2026 фаворитларидан бири бўлиши шарт»
«Ал Ҳилол» клуби ҳимоячиси ва ижара асосида «Барселона»да тўп тепаётган Португалия терма жамоаси аъзоси Жоау Канселу ўз миллий жамоасининг ЖЧ-2026 даги имкониятлари ҳақида гапирди.
«Футболчиларимизнинг маҳорат даражасини ҳисобга олсак, биз ЖЧ-2026 нинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилишимиз керак. Криштиану Роналду? Ҳа, албатта, бу унга ҳам тааллуқли», — дея Канселунинг сўзларини келтирмоқда TNT Sports.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳсларида Португалия терма жамоаси «К» гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ва ҳали номи маълум бўлмаган яна бир жамоага қарши баҳс олиб боради.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Дунё биринчилигида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади ва улар тўрттадан 12 та гуруҳга бўлинади.