Жоау Канселу қачон «Барселона» билан шартнома имзолаши маълум бўлди
«Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Барселона»га қайтиши яқинлашмоқда. Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, 32 ёшли португалиялик футболчи 20-август, пайшанба куни Каталония клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Аввалроқ «Барселона» ва «Ал-Ҳилол» трансфер бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди. Битим қиймати тахминан 10 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Канселу ҳам Каталония клубига қайтишни истаяётгани ҳақида очиқ гапирган.
Португалиялик ҳимоячи «Барселона» сафида аввал ҳам икки марта ижара асосида тўп сурган — 2023/24-йилги мавсумда ва 2026-йилда. У каталонияликлар сафида барча мусобақаларда жами 65 та учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган.
Маълумот учун, Канселу «Ал-Ҳилол»га 2024-йилда «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтган. Энди унинг «Барселона»га бу сафарги трансфери доимий асосда амалга оширилиши кутилмоқда.