locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоау Феликс ва Рахим Стерлинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Жоау Феликс ва Рахим Стерлинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби футболчилари Жоау Феликс ва Рахим Стерлинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Ушбу футболчилар лондонликларнинг турнирда иштирок этадиганлар рўйхатига киритилмаган.

ОАВ хабарларига кўра, “аристократлар” ёзги трансферлар вақтида ҳар икки футболчининг ўрнига янги вариантларни топишни режалаштирган.

Маълумот учун, Феликснинг “Челси” билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. У ўтган мавсумни “Милан”да ижарада ўтказган.

Рахим Стерлинг эса ўтган мавсумни “Арсенал”да ижара асосида ўтказган. 30 ёшли англиялик футболчининг Лондон клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар амал қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг