Жоау Феликс фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум бўлди
ФОТО: Football Italia
Ижара асосида “Милан”да тўп сураётган “Челси” ҳужумчиси Жоау Феликсга “Галатасарой” ва Саудиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Милан” раҳбарияти португалиялик футболчини сотиб олиш фикридан воз кечган. Шу сабаб, Феликс ёзда яна “Челси”га қайтади.
Унинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2031-йилга қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали Жоау Феликсни 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист