Жоао Педро АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
“Челси” ҳужумчиси Жоао Педро Англия Премьер-лигасида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бразилиялик футболчи 2026/27 йилги мавсумни юқори савияда бошлади ва илк икки турдаёқ жамоасининг муҳим футболчиларидан бирига айланди.
Жоао Педро август ойида АПЛ доирасида иккита учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди. У “Фулҳэм” ва “Брайтон”га қарши баҳсларда “Челси”нинг ҳужумдаги асосий етакчиларидан бири бўлди.
Мукофот учун Жоао Педро билан бирга унинг жамоадоши Коул Палмер, Риккардо Калафьори, Мамаду Сангаре, Константинос Цолакис, Йоан Висса ва яна бир қатор футболчилар даъвогарлик қилган эди. Ғолиб мухлислар, футбол экспертлари ва АПЛ клублари сардорлари овози асосида аниқланди.
Маълумот учун, Жоао Педро “Челси”га 2025 йил ёзида “Брайтон”дан келиб қўшилган. У лондонликлар сафида барча мусобақаларда 57 та учрашув ўтказиб, 25 та гол ва 11 та голли узатма қайд этган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзигача мўлжалланган.