locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоан Манзамби «Астон Вилла»га ўтиш арафасида

Битимнинг умумий қиймати бонуслар билан бирга қарийб 70 миллион еврога тенг.
Жоан Манзамби «Астон Вилла»га ўтиш арафасида
ФОТО: Getty images

Швейцариялик ярим ҳимоячи Жоан Манзамби фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради. Таниқли журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, «Астон Вилла» «Фрайбург» футболчисининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришган.

Манбага кўра, битимнинг умумий қиймати бонуслар билан бирга қарийб 70 миллион еврога тенг.

Аввалроқ «Ньюкасл Юнайтед» ҳам «Фрайбург» билан 60 миллион евро эвазига трансфер бўйича келишиб олган эди. Бироқ Манзамби якуний розилигини бермагани сабабли ушбу ўтиш амалга ошмай қолди.

Футболчининг вакиллари «Астон Вилла» раҳбариятига Манзамбининг айнан ушбу клубга ўтишни истаётганини маълум қилган. Томонлар узоқ муддатли шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Яқин кунларда футболчи тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг