Жоан Лапорта «Барселона» президентлигидан истеъфога чиқди
“Барселона” клубининг амалдаги президенти Жоан Лапорта ҳамда директорлар кенгашининг бир нечта аъзолари 15 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда яна номзод сифатида қатнашиш мақсадида истеъфога чиқди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Истеъфо 9 феврал кунги навбатдаги директорлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.
Маълумот учун, 63 ёшли Лапорта “Барселона”ни 2003–2010 йиллар оралиғида бошқарган ва 2021 йилда яна клуб президенти этиб сайланган. Унинг раҳбарлиги даврида каталонияликлар Испания чемпионатида 6 марта ғолиб чиққан, Қирол кубогини 3 бор, Испания Суперкубогини эса 6 марта қўлга киритган. Шунингдек, клуб 2 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучиб, Европа Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бир мартадан ғалаба қозонган.