locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоан Лапорта «Барселона» президентилиги сайловларида етакчилик қилмоқда — манба

Ҳозирда унга Виктор Фонт рақобат қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

TV3 телеканали томонидан клуб аъзолари ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Жоан Лапорта «Барселона» президентилиги учун сайловларда етакчилик қилмоқда.

Овоз бериш жараёнида иштирок этган 400 нафар шахс ўртасида ўтказилган сўровда қатнашувчиларнинг 66,6 фоизи Лапортага овоз берганини маълум қилган. Унинг асосий рақиби Виктор Фонт эса сўровномада 30,9 фоиз овоз тўплаган. Иштирокчиларнинг жуда кам қисми аниқ бир номзодни кўрсатмаган ёки ўз танловини ошкор қилишни истамаган.

Жоан Лапорта учинчи бор ушбу лавозимга сайланиши кутилмоқда. Испаниялик мутахассис аввалроқ 2003 йилдан 2010 йилгача ҳамда 2021 йилдан 2026 йилгача «кўк-анорранглилар»га раҳбарлик қилган.

Ҳозирги пайтда овозларни расмий ҳисоблаш жараёни давом этмоқда. Сайловда ғолиб чиққан номзод жорий йилнинг 1 июлидан ўз вазифасини бажаришга киришади ва Каталония клубини 2031 йилгача бошқаради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг