locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоан Гарсия: «Атлетико»дан учралган мағлубият биз учун ўзига хос сабоқ бўлди»

«Барселона» дарвозабони «Ньюкасл»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби дарвозабони Жоан Гарсия УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида «Ньюкасл» жамоасига қарши кечадиган биринчи учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Каталонияликлар посбони бўлажак рақибга қарши ўйин ўта муросасиз кечишини таъкидлаб, жамоа ўтмишдаги камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушиши кераклигини алоҳида қайд этди.

«Биз мазкур баҳсга катта иштиёқ билан ёндошмоқдамиз. Рақибимиз ғалаба қозониш учун барча имкониятларини ишга солишидан хабардормиз. Шунингдек, олдинда жавоб учрашуви ҳам борлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир дақиқанинг аҳамияти катта. Испания Кубоги доирасида «Атлетико»дан учралган мағлубият биз учун ўзига хос сабоқ бўлди. Ўша қарама-қаршиликнинг дастлабки ўйинида йўл қўйилган хатолар якуний натижага салбий таъсир кўрсатган эди», — дея Гарсиянинг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Мусобақа тақвимига кўра, мазкур жуфтликнинг биринчи учрашуви бугун бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 2026 йил 18 март санасига белгиланган. Турнир финали эса 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» мазкур мавсумда Еврокубокларда муваффақиятли иштирок этиб, Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига қадар етиб келди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг