locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жо Коул: «Ван де Вен “Челси” учун ажойиб харид бўлар эди»

Лондонликларнинг собиқ футболчиси жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» клубининг собиқ яримҳимоячиси Жо Коул «Тоттенхэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен «кўклар» сафига сезиларли даражада куч қўшиши мумкин, деган фикрда.

«Мен “Тоттенхэм”дан Микки ван де Венни танлаган бўлардим. Назаримда, у ўзининг ҳаракати ва ҳолати билан у ердан кетишни истаяётганини кўрсатмоқда. Микки “Челси” учун ажойиб кучайтириш бўла оларди», — дея Коулнинг сўзларини келтирмоқда Caught Offside нашри.

Маълумот ўрнида, айни пайтда “Тоттенхэм” 30 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16-поғонани эгаллаб турибди. Микки ван де Вен жорий мавсумда барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва битта самарали узатмани ёздириб қўйган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг