locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жо Коуэл «Челси»га Маркус Рэшфордни сотиб олишни маслаҳат берди

Англиялик ҳужумчи ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Жо Коуэл «Челси»га Маркус Рэшфордни сотиб олишни маслаҳат берди
ФОТО: Getty Images

«Челси» клубининг собиқ футболчиси Жо Коуэл «кўклар» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиши керак деб ҳисоблайди. Маълумот учун, ушбу футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона» таркибида ўтказган эди.

«Бу ерда ҳамма гап маош ва келишув баҳосида. Рэшфорд жамоанинг кўплаб ўйин услубига доир муаммоларини ҳал қила олади, бироқ ушбу трансфер учун ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфламаслик керак. У «Челси»га жуда асқотган бўларди.

Маркус олдинга интилишда давом этиши ва ўз кучига бўлган ишончни сақлаб қолиши лозим. У «Барселона»да ўзини янгитдан кашф эта олди ва унда янги даражага кўтарилиш имконияти мавжуд. «Челси» бу борада иш бошлаши керак, аммо ҳамма нарса келишув шартларига боғлиқ бўлади», — дея Коуэлнинг сўзларини келтирмоқда The Sun нашри.

Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Рэшфорд «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг