locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахлик таниқли футболчилар билан учрашув ташкил этилди

Учрашув бошида футболчиларнинг фаолиятидан видеолавҳалар намойиш этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахлик таниқли футболчилар билан учрашув ташкил этилди
Фото: Jizzakh Football Association

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Насаф” клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ва “Насаф” клуби аъзоси Шароф Мўҳитдинов Жиззах футбол академияси ва футбол мактаби ёш футболчилари билан учрашдилар.

Учрашув бошида футболчиларнинг фаолиятидан видеолавҳалар намойиш этилди.

Шундан сўнг ёш футболчилар таниқли спортчиларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Улар орасидан энг яхши савол муаллифи аниқланиб, Абдувоҳид Неъматов ва Шароф Мўҳитдиновдан совғалар тақдим этилди. Шунингдек, таниқли футболчиларга Жиззах вилояти футбол ассоциацияси ҳамда вилоят футбол академияси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Абдувоҳид Неъматов ва Шароф Мўҳитдинов академия спорт залида ёш футболчилар билан мастер-класс сабоқларини ҳам ўтказдилар.

Жиззахда бундай таниқли футболчилар билан ёш футболчилар ўртасидаги учрашувларни мунтазам ташкил этиб борилиши келишиб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг