Жиззахда “Сўғдиёна” футбол академияси расман фойдаланишга топширилди
13 июн куни Жиззах вилоятида замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, янги футбол академияси ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти, “Сўғдиёна” клуби вакиллари, шунингдек, ОАВ ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Янги академия футболчилар учун барча қулайликлар билан жиҳозланган — машғулот майдонлари, спорт зали, ётоқхона, овқатланиш блоки ва замонавий ўқув хоналари мавжуд.
Академияда Жиззах вилоятининг иқтидорли ўсмир футболчилари машғулотлар ўтказади, улар билан малакали мураббийлар иш олиб боради. Тадбир иштирокчилари ушбу академиядан келажакда Ўзбекистон терма жамоаларини шарафлайдиган истеъдодли футболчилар етишиб чиқишига умид билдиришди.