locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахда футбол қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди

Семинарга тажрибали инструктор Константин Смирнов ва Даврон Акмалов раҳбарлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахда футбол қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди
photo: UzFHM

Жиззахда футбол қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Жиззах вилояти футбол академияси ҳамда “Сўғдиёна” ПФК қошидаги футбол академияси мураббийлари, шунингдек, Жиззах вилояти футбол ассоциацияси ҳакамлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарга тажрибали инструктор Константин Смирнов ва Даврон Акмалов раҳбарлик қилди.

Семинар давомида Жаҳон чемпионатида амалиётга татбиқ этилган футбол қоидаларидаги янги ўзгаришлар ҳамда уларнинг қўлланилиши монитор орқали батафсил тушунтирилди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилиб, мавзу юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг