locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилоятида “Сўғдиёна” футбол академияси фойдаланишга топширилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззах вилоятида “Сўғдиёна” футбол академияси фойдаланишга топширилди
ФОТО: UzbekistanFA

Бугун Жиззах вилоятида замонавий талабларга жавоб берадиган янги футбол академияси фойдаланишга топширилди.

Академиянинг очилиш маросимида Жиззах вилояти ҳокимлиги, ЎФА мутасаддилари, вилоят спорт бошқармаси “Сўғдиёна” вакиллари, шунингдек, ОАВ ва футбол фаоллари иштирок этди.

Янги академия футболчилар учун барча қулайликларга эга — машғулот майдонлари, спорт зали, ётоқхона, овқатланиш блоки ҳамда замонавий ўқув хоналари билан жиҳозланган.

Ушбу академияда Жиззах вилоятидаги иқтидорли ўсмирлар машғулот олиб боришади ва улар билан малакали мураббийлар шуғулланади. Тадбирда иштирок этганлар ушбу маскандан Ўзбекистон терма жамоалари шарафини ҳимоя қиладиган истеъдодли футболчилар етишиб чиқишига тилак билдиришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг