locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззах вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун Жиззах Футбол академияси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Миролим Раҳматов ҳамда МОҚ Жиззах вилояти бўлими ижрочи директори Акмал Аҳмедовлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга вилоят спорт жамоатчилигига Жиззах вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Усмонов Нозим Иномович таништирилди.

Шунингдек, йиғилишда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларида ходимларнинг фаол иштирок этиши масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг