locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиру: «Умид қиламанки, Мбаппе бўлажак Жаҳон чемпионатида рекордимни янгилайди»

39 ёшли футболчи «Реал» ҳужумчиси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиру: «Умид қиламанки, Мбаппе бўлажак Жаҳон чемпионатида рекордимни янгилайди»
ФОТО: Getty Images

«Лилл» клуби ҳужумчиси, 39 ёшли Оливье Жиру Франция миллий жамоасидаги голлар рекорди ҳақида фикр билдириб, «Реал» форварди Килиан Мбаппе уни қачон янгилаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Мбаппе рекордимни 2026 йилги Жаҳон чемпионатида янгилашини хоҳлайман. У декабрь ойида 27 ёшга тўлади, агар кейинги 5—6 йил давомида ҳар мавсумда 10—12 та ўйин ўтказиб турса, юзга яқин гол уриш имконига эга бўлади. Умид қиламанки, Килиан мени бир неча ой ичида ортда қолдиради, лекин жуда тез эмас (кулади)», — деди Жиру.

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Озарбайжонни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Мбаппе миллий жамоадаги 53-голини урди. Жирунинг ҳисобида эса 57 та гол мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг