Жиру: \"МЛСдаги ўйин услуби менга мос келмади\"
Фото: Getty Images
“Лилль” ҳужумчиси Оливье Жиру янги жамоасига ўтиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“МЛСдаги ўйин услуби менга тўлиқ мос келмади. 13 йилдан сўнг Францияга қайтиш - бу ҳам имконият, ҳам ғаройиб синов.
Жисмоний ҳолатим яхши эканлигини ҳис қиляпман, хавотирланманг. Мен бу синовга тайёрман. Ёшимга нисбатан ўзимни яхши ҳис қиляпман ва танам "тўхта" демагунча ўйнашни истайман.
Ўзимни синаш учун синовлар керак, айнан шулар фаолиятимни олдинга силжитди”, - деди Жиру.
Маълумот учун, 38 ёшли ҳужумчи "Лос-Анжелес"ни эркин агент сифатида тарк этди ва Франция клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист