«Жирона» ЖЧ-2018 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Жирона" клуби "Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Каталония клуби 2018 йилги жаҳон чемпионини ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Шунингдек, 29 ёшли французга "Райо Вальекано", "Осасуна" ва "Сельта" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Лемар 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист