locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Жирона» Алекс Морено билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Жирона» Алекс Морено билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images

Ҳимоячи Алекс Морено “Астон Вилла”дан “Жирона”га ўтди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар берди.

Футболчи янги жамоаси билан 2027 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Морено “Барселона” академияси тарбияланувчиси. Фаолияти давомида “Мальорка”, “Райо Вальекано”, “Бетис” ва бошқа жамоаларда тўп сурган. 2023 йилда у “Астон Вилла”га йўл олган. Ўтган мавсумни ижара асосида “Ноттингем Форест”да ўтказди.

Бу клуб таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг