locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жезуш Роналдунинг алмаштирилишига изоҳ берди

41 ёшли ҳужумчи учрашувнинг иккинчи бўлими ўртасида майдонни тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жезуш Роналдунинг алмаштирилишига изоҳ берди
ФОТО: Getty images

Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Уэльсга қарши ўтказилган учрашувда Криштиану Роналдунинг алмаштирилиши ҳақида фикр билдирди. Португалия мазкур баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

41 ёшли ҳужумчи учрашувнинг иккинчи бўлими ўртасида майдонни тарк этди. Роналду бу баҳсда гол ёки голли узатма билан ўз ҳиссасини қўша олмади.

«Алмаштириш ўйин сценарийидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди. Учрашув тугашига тахминан 25 дақиқа қолган эди ва бизга ҳужумда янги футболчи керак бўлди. Бу орқали рақибга босимни кучайтиришни истадик.

Биз Рамуш ҳужум чизиғига тезлик қўшишини билардик. Умуман олганда, ўйинни ҳисобга олсак, жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман», — дея мутахассиснинг сўзларини Record келтирди.

Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 27 сентябрь, якшанба куни меҳмонда Норвегияга қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг