Жезус «Фламенго» сафини тўлдириши мумкин
Фото: Getty Images
Лондоннинг "Арсенал" клуби бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус ватанига қайтиши мумкин.
RTI Esporte нашрининг хабар беришича, Бразилия А Серияси вакили "Фламенго" клуби инглизлар жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олиш борасида фаол иш олиб бормоқда.
28 ёшли форварднинг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 32 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жезус тиззасининг хочсимон боғламлари узилганидан кейин тикланишда давом этмоқда. Унинг майдонга қайтиши ноябрь ойида кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист