locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жезус фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

У 2022 йилда «Манчестер Сити»дан «Арсенал»га 52 миллион евро эвазига ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жезус фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус Бразилияга қайтиши мумкин.

Nosso Palestra нашрининг хабарига кўра, «Палмейрас» форвардни сотиб олишдан манфаатдор ва у билан алоқани ушлаб турибди.

Бироқ футболчи «Арсенал»даги ноаниқ келажагига қарамай, яна икки ёки уч йил Европада қолиш ниятида.

Жезусни сотиб олиш вариантини «Атлетико» ва «Милан» ҳам кўриб чиқмоқда. Габриэль Жезус «Палмейрас» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йилда «Манчестер Сити»дан «Арсенал»га 52 миллион евро эвазига ўтган.

Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда Жезус Лондон клуби сафида барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг