locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард: \"Шу ёшимда бундай ўйинни кўрмагандим\"

Стивен ЕЧЛ финали якунига ўз фикрини билдирди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеррард: "Шу ёшимда бундай ўйинни кўрмагандим"
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард ЕЧЛ финали борасида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида “ПСЖ” клуби "Интер"ни (5:0) мағлуб этди.

"Мен 45 ёшдаман ва ҳеч қачон бундай ўйинни кўрмаганман. Луис Энрике сўнгги бир неча йил ичида қурган жамоа турли йўллар билан ғалаба қозонишга қодир. Бу иқтидорли жамоада ўзига хос футболчилар бор ва уларга алоҳида шахс мураббийлик қилади", дея Жеррард сўзларини келтиради TNT Sports.

Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Луис Энрике ўзи бошқарган иккинчи жамоа билан турнирда муваффақият қозонганди. У 2015 йилда “Барселона” билан ғолиб чиққан эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг