locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард «Рейнжерс» таклифини рад этди

"Рейнжерс" Расселль Мартиннинг истеъфосидан сўнг янги мураббий қидирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеррард «Рейнжерс» таклифини рад этди
ФОТО: Getty images

Стивен Жеррард "Рейнжерс"ни яна бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда BBC Sports хабар берди.

Манбага кўра, Шотландия клуби пайшанба ва жума кунлари собиқ мураббийи билан музокаралар олиб борган. Аммо якунда Жеррард ҳали ишга қайтишни режалаштирмаётганини маълум қилди.

"Ливерпуль" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячисининг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клуби бўлиб, у январь ойи охирида жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Рейнжерс" Расселль Мартиннинг истеъфосидан сўнг янги мураббий қидирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг