locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард «Рейнжерс» бош мураббийлиги учун асосий номзод

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бошланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеррард «Рейнжерс» бош мураббийлиги учун асосий номзод
ФОТО: Getty images

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби бош мураббий Рассель Мартинни истеъфога чиқарганди.

Sky Sports хабар тарқатишича, клуб Мартиннинг ўрнига “Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард олиб келмоқчи.

Англиялик мутахассис ҳам собиқ жамоасини бошқаришга қарши эмас. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бошланган.

Маълумот учун, Стивен Жеррард 2018-2021 йиллар оралиғида Глазго клубининг бош мураббийи бўлган. Унинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” жамоаси эди. Январь ойида клуб билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг