Жеррард «Мидлсбро» бош мураббийига айланиши мумкин
"Мидлсбро" 29 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Ливерпул" ва Англия терма жамоасининг 45 ёшли собиқ футболчиси Стивен Жеррард Чемпионшип вакили "Мидлсбро" бош мураббийи лавозимига кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Тhe Sun,
Манбага кўра, клуб раҳбарияти Роб Эдвардснинг ўрнига янги бош мураббий қидиришни бошлади.
Жеррард мураббийлик фаолиятини 2018 йилда Глазго Рейнжерсда бошлаган ва у ерда уч йил ўтказган ва жамоани 2021 йилги лига чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Саудия Арабистонида “Ал-Иттифоқ” билан икки йил ишлаган.
Чемпионшипнинг 15 туридан сўнг "Мидлсбро" 29 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист