locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард Чемпионшипда иш бошлаши мумкин

Жамоа 13-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеррард Чемпионшипда иш бошлаши мумкин
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Туманли Альбионда иш топиши мумкин. Бу ҳақда Independent журналистлари хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 45 ёшли мураббийга “Бристол Сити” қизиқиш билдирмоқда. Жамоа Чемпионшипда иштирок этади ва 13-ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда жамоани таниқли мутахассис Рой Ходжсон бошқармоқда.

Аввалроқ матбуотда АПЛдан муддатидан олдин чиқиб кетган “Бёрнли” томонидан ҳам Жеррардга қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Жеррарднинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби бўлган. Бунгача у “Рейнджерс” ва “Астон Вилла” жамоаларини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг