Жеррард Чемпионшип клубида иш бошлашга яқин
“Рэксҳэм” клуби 45 ёшли мутахассис билан музокара ўтказмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” клуби ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Чемпионшипда иш бошлашга яқин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, “Рэксҳэм” клуби 45 ёшли мутахассис билан музокара ўтказмоқда. Томонлар келишувга яқин келишган.
Эслатиб ўтамиз, Жеррард мураббийлик фаолиятини 2018 йили “Рейнжерс”ни бошқарган. 2021 йили Шотландия чемпионига айлантирган.
Шундан сўнг Стивен “Астон Вилла” ва Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” клубини ҳам бошқарди.
Жеррадни қониқарсиз натижалар сабаб Расселл Мартин билан хайрлашган “Рейнжерс” қайтаришга уринди, аммо мураббий таклифни рад этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист