locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард: «Бу биз яшайдиган футбол оламибизнинг бир қисми»

Стивен Жеррард Арне Слотнинг «Ливерпуль»дан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеррард: «Бу биз яшайдиган футбол оламибизнинг бир қисми»
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль»нинг собиқ яримҳимоячиси ва собиқ сардори Стивен Жеррард жамоа бош мураббийи Арне Слотнинг эҳтимолий истеъфоси борасида фикр билдирди.

Жорий мавсумда «Ливерпуль» барча мусобақаларда тўққиз марта мағлуб бўлган. Кеча эса Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «ПСВ»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жеррард ҳолат юзасидан шундай деди:

«Бу — ҳозир яшайдиган футбол оламибизнинг бир қисми. Ўзим ҳам бундай вазиятда бўлганман. Шуни тушуниш керакки, бу мавзулар муҳокама қилинади. Айниқса, топ даражадаги клубларда. Бу — муқрар».

Эслатиб ўтамиз, Арне Слот 2024 йил ёзида «Ливерпуль» бошқарувига келган ва унинг қўл остида «қизиллар» 2024/2025 йилги мавсум якунида Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг