locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жером Боатенг озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

«Бавария»нинг собиқ футболчисига нисбатан янги жиноий иш очилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхен прокуратураси Германия терма жамоаси ва «Бавария» клуби собиқ ҳимоячиси Жером Боатенгга нисбатан ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган даврда автомобиль бошқаргани учун иш қўзғатди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Германия қонунчилигига кўра, бундай қоидабузарлик жиноий жавобгарликка тортилади. Шу сабабли, Боатенгга йирик миқдордаги жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.

Шунингдек, такрорий қоидабузарликлар учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилиши ҳам мумкин. Агар суд жарима жазосини қўлласа, футболчи ўзининг ойлик соф даромадидан келиб чиққан ҳолда 30 дан 40 кунгача бўлган иш ҳақи миқдорида тўловни амалга ошириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боатенг собиқ қайлиғига тан жароҳати етказганликда айбланган эди. Мюнхен минтақавий суди калтаклаш иши бўйича қарор чиқариб, унга 200 минг евро миқдорида шартли жарима жазосини тайинлаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг