locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жермейн Дефо \"Уокинг\" бош мураббийлигидан кетди

Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлаганини расман эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби афсоналаридан бири Жермейн Дефо "Уокинг" бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.

Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлаганини расман эълон қилди. Шу тариқа, Дефо клубдаги илк бош мураббийлик фаолиятини атиги 116 кундан сўнг якунлади.

43 ёшли мутахассис 2026 йил март ойида "Уокинг" бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа олти та расмий учрашув ўтказиб, икки ғалаба, уч дуранг ва бир мағлубият қайд этди ҳамда мавсумни Англия Миллий лигасида 10-ўринда якунлади.

Жермейн Дефо ўз баёнотида бундай қарорга келишига клубдаги вазият сабаб бўлганини билдириб, фаолиятини давом эттириш "имконсиз" бўлиб қолганини таъкидлади. "Уокинг" раҳбарияти эса мутахассисга қилган меҳнати учун миннатдорлик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад тилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг