locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жереми Доку ўғил фарзандли бўлди

Футболчи эртага Белгия лагерига бориб қўшилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ва Белгия терма жамоаси вингери Жереми Докунинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Белгия миллий жамоасининг X ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.

«Жереми Доку ва унинг оиласини тўнғич ўғлининг туғилиши билан табриклаймиз! Шифокорларимиздан бирининг рухсати ва ҳамроҳлигида Жереми ушбу унутилмас воқеа муносабати билан Лондонга, рафиқасининг ёнига учиб кетди. Жереми эртага Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун Сиетлдаги терма жамоа қароргоҳига қайтиб келади», — дейилади Белгия терма жамоаси хабарда.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар бир даврада ўзаро баҳс олиб боришади — ҳар бир жамоа учтадан учрашув ўтказади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа йўлланма олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг