locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жереми Бога фаолиятини «Ювентус»да давом эттиришга яқин турибди

29 ёшли футболчи туринликлар сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Нитса» вингери Жереми Бога фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди. 29 ёшли футболчи ижара асосида «Ювентус»га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Клублар ўртасидаги келишувга кўра, туринликлар мавсум якунида ивуарлик вингернинг трансфер ҳуқуқини 5 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Маълумот учун, Бога 2023 йилнинг ёзидан буён «Нитса» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали айни дамда унинг бозор қийматини 8 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг