locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Женоа” Виейрани истеъфога чиқариши мумкин

“Женоа” Виейрани истеъфога чиқариши мумкин
Фото: Getty Images

Франциялик мутахассис Патрик Виейра мавсум охирида “Женоа”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоа раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабаб Виейра билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи. Агар у истеъфога чиқадиган бўлса, ўрнига португалиялик Пауло Соуза таклиф этилиши мумкин.

“Женоа” клуби айнан ушбу мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда Пауло Соуза БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасини бошқармоқда. У Италия футболи билан яхши таниш, чунки ўтмишда "Фиорентина" ва "Салернитана" клубларини бошқарган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг