«Женоа» Виейрани истеъфога чиқарди
У ўтган йилнинг ноябрида бери “Женоа”ни бошқариб келаётганди.
ФОТО: Getty images
Франциялик мутахассис Патрик Виейра Генуянинг "Женоа" клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда клуб янги бош мураббий излаш ишларини олиб бормоқда. Бироқ якуний қарорга келинмаган.
Маълумот учун, Патрик Виейра ўтган йилнинг ноябрида бери “Женоа”ни бошқариб келаётганди.
Генуя жамоаси Италия чемпионатининг 9 турдан атиги 3 очко тўплади ва турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист