locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Женнаро Гаттузо «Лацио» бош мураббийи — Романо

У Маурицио Сарри ўрнини эгаллайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Женнаро Гаттузо «Лацио» бош мураббийи — Романо
ФОТО: Getty images

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо “Лацио”ни бошқаради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X (Twitter) саҳифасида хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Лацио” яқин вақт ичида мутахассис билан расмий шартнома имзолайди. Гаттузо билан тузиладиган келишув 2 йилга мўлжалланган. У Маурицио Сарри ўрнини эгаллайди.

48 ёшли мураббий яқинда Италия терма жамоасини тарк этганди. Унинг қўл остидаги жамоа Жаҳон чемпионати-2026 плей-офф финалида Боснияга (1:1, пенальтиларда 1:4) мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасини қўлдан чиқарган.

Шу тариқа, Италия кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг