locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Женнаро Гаттузо Италия миллий жамоаси бош мураббийлигидан озод этилади — Романо

Таниқли мутахассис 2025 йилдан буён «Скуадра Адзурра»ни бошқариб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берганидан сўнг (1:1, пенальтилар сериясида 1:4), ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

«Скуадра Адзурра» ўз тарихида илк бор кетма-кет учта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Италияликлар охирги марта 2014 йилги мундиалда иштирок этган эди. Таъкидлаш жоизки, Италия терма жамоаси тўрт карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Гаттузо Италия терма жамоасини 2025 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Бунгача мутахассис «Ҳайдук», «Марсель», «Наполи» ва «Милан» каби клубларда фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг