Женнаро Гаттузо: «Италия халқидан шахсан узр сўрайман»
Италия бош мураббийи жамоа Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан афсусда эканлигини айтди.
ФОТО: Getty Images
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун мухлислардан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, италияликлар ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой беришган эди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4).
«Италия бўлажак Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагани учун шахсан ўзим узр сўрайман, бироқ йигитларимиз майдонда бор кучларини беришди», — деди Гаттузо.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Таъкидлаш жоизки, «Скуадра Адзурра» ўз тарихида тўрт карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист