locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жексонга учта жамоа даъвогарлик қилмоқда

Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жексонга учта жамоа даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: Getty images

"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Мадриднинг "Атлетико", "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, "кўклар" томонидан футболчига белгиланган нарх тахминан 70 миллион евро чўчитмоқда. Шунингдек, "Астон Вилла" сенегаллик футболчини ижарага олиш вариантини афзал кўраётгани маълум.

Transfermarkt баҳосига кўра, Николас Жексоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда форвард ижара асосида "Бавария" сафида тўп сурган эди. 2023 йилда "Челси" ушбу ўйинчини "Вильярреал"дан 37 миллион еврога харид қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг