Жексон фаолиятини Мадридда давом эттирмоқчи
25 ёшли ҳужумчи мадридликларга аллақачон оғзаки розилик берган.
ФОТО: Getty images
«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.
Marca маълумотига кўра, сенегаллик футболчи Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишни истамоқда.
Маълумотларга кўра, 25 ёшли ҳужумчи мадридликларга аллақачон оғзаки розилик берган.
Жексонга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчи Англияда қолишни унчалик истамаётгани сабабли Мадридга кўчиб ўтиш вариантини афзал кўрмоқда.
«Челси» эса, аксинча, ҳужумчини «Астон Вилла»га сотишни хоҳлаяпти. Ҳозирча «Атлетико» ва Лондон клуби ўртасида келишувга эришишга анча бор. Шу сабабли мадридликлар бошқа номзодларга эътибор қаратиши мумкин.
Transfermarkt портали Николас Жексоннинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист