Жексон «Челси»да қолиш учун шартни маълум қилди
Бу ҳақда The Sun хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон Лондонда қолиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
24 ёшли футболчи якунига етган мавсумни «Бавария»да ижара ҳуқуқи асосида ўтказди. Бироқ мюнхенликлар сенегаллик футболчини сотиб олмасликка қарор қилишди.
Мутахассислар Жексон «Челси»да ҳам ушланиб қолмаслигини тахмин қилишган эди. Бироқ The Sun нашрининг хабарига кўра, форвард «Стэмфорд Бриж»да қолишга қарши эмас. Ҳужумчининг биргина шарти бор – у асосий таркиб аъзоси бўлишни истамоқда. Ҳозирда асосий масала «аристократлар»нинг янги устози Хаби Алонсога боғлиқ бўлиб турибди.
Николас Жексон ва «Челси» ўртасидаги битим 2033 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали ҳужумчининг актуал трансфер нархини 40 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист