locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жексон «Астон Вилла»га ўтиши мумкин — Романо

Жексон «Челси» сафига 2023 йилда «Вильярреал»дан келиб қўшилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жексон «Астон Вилла»га ўтиши мумкин — Романо
ФОТО: Getty images

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Астон Вилла» «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда.

Манбага кўра, Бирмингем клуби сенегаллик форвардни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Ҳозирча «Челси»га расмий таклиф юборилмаган ва эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Николас Жексон «Челси» сафига 2023 йилда «Вильярреал»дан келиб қўшилган эди ва ҳозиргача лондонликлар ҳужум чизиғидаги муҳим футболчилардан бири ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг