Жеко – «Шальке» футболчиси
Ҳозирда “Шальке” иккинчи даражали Бундеслигада иштирок этади.
Фото: Шальке
“Фиорентина” ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради.
“Шальке” клуби босниялик 39 ёшли форварднинг трансферини эълон қилди. Келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ҳозирда “Шальке” иккинчи даражали Бундеслигада иштирок этади. У жамоа билан асосий лигага қайтишни режалаштирган.
Умуман олганда Эдин Германияда аввал ҳам тўп сурган. 2007 йил ёзида у “Вольфсбург” сафига келиб қўшилган, 2011 йил январ ойида эса Бундеслига ғолиби сифатида “Манчестер Сити”га йўл олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист