Жеко Франция чемпионатига йўл олиши мумкин
Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
"Париж" "Фиорентина" ҳужумчиси Эдин Жекога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Франциянинг L’Equipe нашри.
Манбага кўра, парижликлар аллақачон 39 ёшли босниялик билан музокара ўтказган. Эҳтимолий трансфер борасида суҳбатлашишган. Клуб бош мураббийи Жеко билан аввалдан таниш бўлганлиги сабаб уни “Париж” сафида кўрмоқчи.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Жеко барча мусобақаларда 18 та ўйинда 2 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист