Жеко эртага \"Фиорентина\" билан шартнома имзолайди
39 ёшли футболчи А Серияга қайтмоқда.
Фото: Getty Images
Босниялик 39 ёшли ҳужумчи Эдин Жеко тез орада Италиянинг "Фиорентина" клуби футболчисига айланади.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Жеко пайшанба куни клуб билан расман шартнома имзолайди. “Фиорентина” билан бир йиллик битим имзолайди. Яна бир йилга узайтириш имконияти билан бир мавсумга мўлжалланган бўлади.
Жеко 2024/25 йилги мавсумни "Фенербахче" сафида ўтказди, аммо шартномаси тугагач, жамоани тарк этди. Унинг ҳисобида 53 та ўйин, 21 та гол ва саккизта голли узатма бор. Футболчининг трансфер қиймати 2 млн еврони ташкил этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист